UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0

17 апр 09:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Хоразмда “Биз коронавирусни биргаликда енгамиз!” хайрия акцияси давом этмоқда

Бугунги кунда бутун дунёда коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича жиддий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бу борада, мамлакатимизда ҳам тегишли ва самарали ишлар амалга оширилаётир. Шундай синовли пайтда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатлами, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, бемор ва қариялар ҳолидан хабар олиш мақсадида корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари хайрли ишларни амалга оширишяпти. Муболаға эмас, бу азал-азалдан, авлоддан авлодга  ўтиб келаётган миллий урф-одат ва қадриятларимиз силсиласидир.    

Бугунги кунда Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан “Биз коронавирусни биргаликда енгамиз!” шиори остида ўтказилаётган хайрия акцияси доирасида воҳанинг шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган кекса спорт фахрийлари, яъни турли йилларда спорт ташкилотларида ишлаган инсонлар, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, тренерлар ва спортчи фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.  

Айни дамда, акция тадбирлари воҳанинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда. Жумладан, вилоят  жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шакир Мадаминов шу кунларда боғотлик Қадамбой Рўзметов, Шоназар Йўлдошев, гурланлик Йўлдош Содиқов, Рустам Ортиқбоев, Урганч туманида яшовчи Ёвбосар Шомуратовлар хонадонида бўлиб, ҳол-аҳвол сўрашди. Ўз навбатида уларни маънан қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда жисмоний тарбия ва спортни янада  ривожлантириш, етук спортчиларни вояга етказиш, бунинг баробарида, ёшларни соғлом руҳда тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун бошқарманинг ташаккурномаси, шунингдек, коронавирус карантини даврида ёрдам тариқасида озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

“Биз коронавирусни биргаликда енгамиз!” шиори остида уюштирилаётган мазкур хайрия акциясида тизим ташкилотлари, шаҳар ва туманлар бўлимлари, спорт таълими муассасалари ва спорт мактаблари жамоаларининг ҳаммаси фаол иштирок қилмоқдалар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг