UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

18 дек 18:34
Янгиликлар

Гимнастика

Хоразмда гимнастика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасининг гимнастика залида “Гимнастика барча учун” шиори остида Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 17 та жамоадан 500 нафарга яқин гимнастикачилар олти номинациядаги медаллар учун баҳсга киришдилар.

Уч кун давом этган мусобақада 14 ёшгача бўлган қизлар, аралаш ва 45 ёшдан юқори бўлган аёллар жамоалари тайёрлаган композициялар ижро маҳорати, рақс ва гимнастика элементларини бажариш қобилияти бўйича баҳоланди.

Мусобақа иштирокчилари орасида гимнастика билан мунтазам шуғулланаётган спортчилар билан бирга мактаб ва коллежлар ўқувчилари, уй бекалари, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳам борлиги гимнастика аҳолининг барча қатламлари ўртасида кенг оммалашаётганидан далолатдир.

“Ёшлик” (Хоразм), “Шумтакалар” (Жиззах), “Янги кун” (Нукус), “Стар” (Самарқанд), “Дўстлик” (Андижон), “Боғишамол” (Навоий) ва “Шўх қизлар” (Жиззах) жамоаларининг чиқишлари мухлису мутахассислар томонидан юқори баҳоланиб, турли номинациялар билан тақдирланди.

Мусобақа бош соврини – Ўзбекистон гимнастика федерацияси кубогини пойтахтнинг “Эвикидс” жамоаси қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг