UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0

03 сен 07:32
Янгиликлар

Тадбирлар

Хоразмда Мустақиллик байрамига бағишланган спорт мусобақалари ташкил этилди

Теглар :  ХоразмУрганч
Жойларда Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида мусобақалар ўтказиляпти.

Жумладан, Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида ҳам Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича вилоят биринчиликлари ташкил қилинмоқда.

Урганч шаҳридаги вилоят Бадминтон марказида 2001 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил-қизлар иштирокида бадминтон бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада ҳар бир туман (шаҳар)дан энг кучли 2 нафардан ёш бадминтончи иштирок этди.

Шунингдек, Урганч шаҳридаги 2-сон умумтаълим мактаби спорт залида стол тенниси бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил-қизлар иштирокида Хоразм вилояти чемпионати ташкил қилинди. Ёш стол теннисчиларнинг ўзаро баҳслари ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди.

Мусобақаларни ташкил қилиш жараёнида бир неча ой давомида масофавий шаклда машғулотларда иштирок этган ёш спортчиларимиз ўз маҳоратларини қай даражада оширганликларини намоён этишди. Бундан ташқари, ушбу мусобақа орқали мураббийларимиз ҳам шогирдларининг техник камчиликларини аниқлаш ва келгуси машғулотларда шу жиҳатларга эътибор қаратиш имконига эга бўлдилар. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Ҳар иккала мусобақа ҳам карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг