UZ

Сўнгги янгиликлар

18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0

20 мар 19:01
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмда спортнинг техник ва амалий турлари ривожига эътибор ошмоқда

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан юртимиз келажаги ҳисобланган ёшларни ватанимизга садоқатли, халқимизга меҳр-мурувватли, бунинг баробарида, жисмонан бақувват ва соғлом руҳда тарбиялаш йўлида тегишли ишлар бажарилмоқда.

Бунинг баробарида, воҳада спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётир. Спорт секциялари фаолиятини, шунингдек, унинг моддий-техника базасини янада яхшилаш, замонавий спорт анжоми ва жиҳозлари билан таъминлаш, секцияларга ёшларни кенгроқ жалб қилиш асосий вазифалардан бирига айланган.

Бинобарин, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тизимидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, Ҳазорасп автомобиль мактаби, Урганч автомобиль спорт техника мактаби унитар корхонаси ҳамда ўқув спорт техника клублари (ЎСТК) қошидаги секцияларда спортсевар ёшлар  ўзлари меҳр қўйган ёзги биатлон, дуатлон (триатлон), пневматик қуролдан ўқ отиш, мотокросс, картинг, парашют спорти, авиамодель, ракетамодель сингари спорт  турларининг асл сир-асрорларини катта қизиқиш ва иштиёқ билан ўзлаштиришяпти. Машғулотлардан ташқари, белгиланган режа асосида уюштирилаётган мусобақалар уларнинг тажриба ва маҳоратини маромига етказишга хизмат қилаётир.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган давр мобайнида ёзги биатлон усталари Дармонжон Рўзметова ва Кумушой Матёқубова Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир неча бор Осиё чемпионати ҳамда нуфузли халқаро мусобақаларда қатнашиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Ёқутой Жумабоева триатлон бўйича, Дилафруз Сайидова дуатлон бўйича, Мақсуда Керимова пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича, Сара Сатипова пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Айниқса, пневматик милтиқдан ўқ отиш спорти бўйича Олима Комилова қўлга киритаётган натижалар салмоқлилиги билан ажралиб туради. У ҳозиргача Ўзбекистон терма жамоаси таркибида халқаро миқёсдаги мусобақа ва турнирларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.  Қолаверса, ўтган йили хоразмлик автопойгачилар республика мусобақаларида илк бор иштирок этганига қарамай, совриндорлар сафига киришни уддалашди.

Муболаға эмас, ҳозирда ҳам воҳа спортчилари орасидан кўплаб республика мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари етишиб чиқмоқда. Айни дамда, дуатлончи ва триатлончилар  Дилафруз Сайидова, Маҳлиёхон Худойберганова, Зулайҳо Жумабоева, Ҳасанбой Тангриберганов, пневматик қуролдан ўқ отиш усталари Сара Сатипова, Шаҳноза Машарипова, Азиза Исмоилова, Диёрбек Очилов, картингчи Ангел Луценко, Аброр Эркинов, ёзги биатлончилар Кумуш Матёқубова, Одамбой Раҳимов, Ҳавожон Раҳимова сингари кўплаб воҳалик спортчилар республика чемпионати, биринчилиги ҳамда кубоги мусобақаларида воҳа шарафини муносиб ҳимоя қилишаётир.

Ўз навбатида юқори кўрсаткичларга эришаётган спортчилар Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кун  ва бошқа қутлуғ саналар муносабати билан рағбатлантирилмоқда. Табиийки, спортчиларга қаратилаётган эътибор бесамар қолмаяпти,  уларни янги-янги марралар сари етакламоқда.

Ҳа айтганча, Ўзбекистон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари сафидан жой олаётган хоразмлик спортчилар имтиёзли равишда олийгоҳларга кириш имкониятига эга бўлишмоқда. Ўтган йили тўрт нафари ана шундай шарафга лойиқ кўрилди. Хусусан, бир нафари Тошкент давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига, уч нафари Урганч давлат университетига давлат гранти асосида ўқишга кирди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилояти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг