UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

24 окт 15:46
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар беллашишди + ФОТО

Теглар :  ХоразмЎқ отиш
Икки кун мобайнида пневматик қуролдан ўқ отиш, дуатлон ва ёзги биатлон бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши тизим фаолиятини янада юксалтириш, аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларининг оммавийлигини ошириш, уларнинг жисмонан соғлом тарзда ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб бораётир.

Жумладан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга йўналтириш, бунинг баробарида, спорт турлари билан шуғулланишларига кенг имконият ва шарт-шароитлар яратиб бериш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Айниқса, улар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш, ёзги биатлон ва дуатлон бўйича ўтказилаётган уч босқичли республика мусобақаси муҳим аҳамият касб этяпти.

“Ватанпарвар” ташкилотининг Хоразм вилоят  техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўртасида юқорида қайд этилган спорт турлари бўйича уюштирилган вилоят босқичи ҳам ана шу эзгу амалларни рўёбга чиқишига хизмат қилади.

Икки кун мобайнида бўлиб ўтган пневматик қуролдан ўқ отиш, дуатлон ва ёзги биатлон беллашувларининг якуний сарҳисобларига кўра, умумжамоа ҳисобида Янгиариқ тумани ўқув спорт техника клуби шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди. Иккинчи ўринни Хива тумани ЎСТК жамоаси эгаллаган бўлса, фахрли учинчи ўрин Шовот тумани ЎСТК жамоасига насиб этди.

Эндиликда, энг яхши натижа қўрсатган воҳалик спортчилар ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Тошкент вилоятида уюштириладиган республика босқичида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг