UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

28 мар 16:38
Янгиликлар

Бошқалар

Хоразмдаги спорт мактабларида дезинфекция ишлари олиб бориляпти ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги кунда сайёрамизнинг деярли барча мамлакатлари COVID-19 коронавирусидан жабр кўраяпти.

Айни дамда, мамлакатимизда мазкур касалликни олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида тегишли чора ва тадбирлар амалга оширилаётир. Унга кўра, жорий йилнинг 16 март санасидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасалари, спорт мактаблари фаолияти ҳам номаълум муддатга тўхтатилди. 

Ушбу масканларда карантин эълон қилиниб, тарбияланувчиларнинг, тренер ва ишчи-ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, у ерда коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича санитария-гигиена ва профилактика меъёрларга риоя этилиши қатъий назоратга олинган.

Бу борада Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам карантин талаблари асосида зарур ишлар амалга оширилаётир.   

Жумладан, спорт мактабининг машғулотлар ўтказиладиган жойлари, спорт аренаси, ечиниб-кийиниш, ювиниш ва бошқа турдаги хоналар ҳамда мухлисларга мўлжалланган ўриндиқлар дезинфексия қилинмоқда. 

Аминмизки, дезинфекция ишлари инсонлар ҳаёти учун жуда муҳим жараён бўлиб, коронавирусга қарши курашда фойда беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг