UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

15 дек 11:56
Янгиликлар

Гандбол

Хоразмлик гандболчи қизлар Ўзбекистон чемпиони ФОТОГАЛЕРЕЯ

9-14 декабрь кунлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида U-17 ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021 йилги тақвим режасига асосан, Ўзбекистон гандбол федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Навоий, Жиззах, Андижон вилоятлари ҳамда Урганч олимпия захиралари коллежи жамоалари иштирок этди.

Мусобақада асоси Урганч туманидаги 19-сон умумтаълим мактабининг ўқувчилари, хусусан, СЎЕАИБЎСМ тарбияланувчиларидан ташкил топган Хоразм вилояти жамоаси 2021 йилги Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди. 

Шоҳсупанинг иккинчи поғонасини Андижон вилояти жамоаси эгаллади. Сурхондарё ва Навоий вилоятлари жамоалари эса фахрли учинчи ўриндан жой олишди.

Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида қатнашган Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодира Жуманиязова ғолиб ва совриндор спортчиларни эришган муваффақиятлари билан муборакбод этиб, келгуси фаолиятига омадлар тилади. Ўз навбатида уларга тегишли даражадаги медаль, диплом ва совғалар топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур мусобақани юқори савияда ўтишига Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Хоразм вилояти минтақавий бўлими (раис ўринбосари С.Досов) ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (директори Ж.Абдуллаев) муносиб улушини қўшганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг