12 окт 20:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда
Чемпионлик камари учун икки бор даъвогарлик қилган америкалик Хорхе Масвидаль ташкилот раҳбарияти билан қайтиш масаласида музокара олиб бораётганини маълум қилди.
41 ёшли жангчининг айтишича, UFC билан алоқалар яхши кечяпти ва унинг қайтиши бўйича янгиликлар кутилганидан эртароқ пайдо бўлиши мумкин.
"UFC билан гаплашдим, ҳаммаси яхши. Янгиликларни кузатиб боринг, эҳтимол бирор нарсани сиз кутганингиздан олдинроқ эшитарсиз. Ҳали ҳам машқ қиляпман ва йигитлар билан рақобатлаша олишимни ҳис қиляпман. "50 ёшга кирганимда нима бўлиши мумкин эди?" деб ўйлашни истамайман, чунки ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман", дейди Масвидаль.
Хорхе Масвидаль 2013–2023 йилларда UFC’да жанг қилган. Ташкилотдаги фаолияти давомида у 12 та ғалаба ва 10 та мағлубият қайд этган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар