UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 май 09:09
Янгиликлар

Тадбирлар, Қизиқарли!

Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган поло мусобақасидан ФОТОРЕПОРТАЖ

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бир қатор хайрли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил ПП-5024 “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакат поло федерацияси Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Универсал жампинг агро” от спорти клубида  байрам тадбирини ўтказди.

 Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида ҳарбий техникалар намойиши ҳам бўлиб ўтди. Дала ошхонаси фаолиятидан йиғилганлар баҳраманд бўлдилар.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий ансамбли артистлари ижросида уруш йилларида айтилган қўшиқлар ижро этилди. Тадбирга ташриф буюрган фахрийларга Қибрай тумани ҳокимияти, Поло федерацияси, “Богатир” ширинлик маҳсулотлари томонидан совғалар ҳадя этилди.

Йиғилганлар Оҳангарон туманининг “Олтин қанот” ҳамда Тошкент туманининг “Байир” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган улоқ-кўпкари баҳсларини ҳаяжон ила кузатдилар.

Сўнгра поло бўйича финал баҳслари  бўлиб ўтди. Қашқадарёлик чавандозлар ва “Универсал жампинг агро” ўртасида кечган ўйин 7:0 ҳисобида қашқадарёликлар фойдасига ҳал бўлди. Сўнгги ўрин Зангиота тумани жамоасига насиб этди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг