UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

24 мар 11:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хуршид Тожибоев проф рингдаги илк жангидан сўнг қандай фикрда?

Рио Олимпиадаси иштирокчиси, ҳаваскор боксда бир қатор ютуқларни қўлга киритган чарм қўлқоп устаси Хуршид Тожибоев профессионал боксда илк жангини ўтказди.

Польшанинг Ломжа шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида ҳамюртимизга мезбон боксчи Кристзоф Роговски рақиблик қилди. Олти раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунланди. Иккинчи раундда Хуршид рақибини техник нокаутга учратди. 

Ғалабали жангидан сўнг Хуршид Тожибоев olamsport.com сайти учун интервью берди.

"Ушбу жангга тайёргарликни Испанияда ўтказдим. Ўйлайманки, тайёргарлик ёмон ўтмади. Бугун ғалаба қозондим ва бундан жудаям хурсандман.

Жангдан таассуротларим жуда яхши. Профессионал боксдаги илк жангим. Ундан олдин ҳам АPB Pro Boxing да ҳам жанг қилганман. Менимча, катта фарқ қилмайди. 

Кейинги жангимдаги рақиб ҳали маълум эмас. Ҳозирча Ўзбекистонга - оилам олдига бориб келмоқчиман. Шундан сўнг яна машғулотларга қайтаман. 

Мени қўллаб-қувватлаб турган барча ватандошларимга, мухлисларга катта раҳмат. Дуо қилиб қўллаб туришгани учун ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан", - деди Хуршид Тожибоев.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 мар 12:34:13
Furqat Abduraupov
Omad tilemiz.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг