UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

01 май 08:40
Янгиликлар

Гимнастика

Хушхабар: Энди бадиий гимнастикачимиз ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритди

Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияларимиз сони яна биттага кўпайди.

Ўсмирлар Олимпия ўйинларига қизғин тайёргарлик кўраётган гимнастикачиларимиз делегациямиз ҳисобига яна битта йўлланма қўшиб қўйдилар. Малайзияда бадиий гимнастика бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади ва ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди. Октябрь ойида ким Аргентинага бориши эса Ўзбекистон гимнастика федерацияси ўтказадиган саралашдан сўнг маълум бўлади.

Ушбу муваффақият орқали Ўзбекистон гимнастика федерацияси ҳозирга қадар максимал – 4та лицензияни қўлга киритди. Бунгача спорт акробатикаси (1та) ва спорт гимнастикаси бўйича (2та) йўлланмаларга эга чиқилгани ҳақида хабар бергандик. Ҳали олдинда 17-21 май кунлари Филиппинда бўлиб ўтадиган трамполин бўйича Осиё чемпионати кутиб турибди. Биз мазкур қитъа биринчилигида ҳам терма жамоамиз аъзоларига омад тилаб қоламиз. Ўз навбатида, муваффақият билан Ўзбекистон гимнастика федерациясини табриклаймиз.

Миллий олимпия қўмитаси шуни маълум қиладики, айни пайтда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига 17 нафар ўзбекистонлик спортчи 15 та лицензия қўлга киритган. (Академик эшкак эшиш ва спорт акробатикасида 2 кишилик жуфтликка биттадан лицензия берилган.)

Демак, бугунги кун ҳолатига кўра Ўзбекистонлик спортчилар III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига қўйидаги спорт турларида йўлланмаларга эга бўлиб улгуришди:

Оғир атлетика – 3 та
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та
Академик эшкак эшиш – 2 та
Спорт акробатикаси – 1 та
Спорт гимнастикаси – 2 та
Бадиий гимнастика – 1 та
От спорти (конкур) – 1 та
Таэквондо – 1 та
Бокс – 1 та

Ўсмирлар Олимпия ўйинларига қадар бу рўйхат ҳали кенгаяди ва насиб қилса Ўзбекистон спорт делагацияси Буэнос-Айресга бундан ҳам катта таркибда йўл олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг