UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

02 сен 13:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди

Умар Нурмагомедовни нокаутга учратган Сонг Ядонг жанг тўхтатилгандан сўнг "қафас"дан ошиб тушган ва кўпчиликка хитойлик жангчини урмоқчи бўлиб кўринган Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатига муносабат билдирди.

Хитойлик аралаш яккакураш устасининг доғистонликка нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқ.

"Мен бу одам қаердан пайдо бўлганини ҳам тушунмадим – у шунчаки рўпарамда пайдо бўлиб, йўлимни тўсди. Кейин у мени бироз туртиб юборди, шунинг учун мен уни четга суриб, йўлимда давом этдим. Аммо такрорий лавҳани секинлаштирилган режимда кўрганимда, у худди тирсаги билан мени урмоқчи бўлгандек ёки шунга ўхшаш бирор нарса қилмоқчи бўлгандек туюлди. Аслида эса мен уни тушунаман, чунки улар ака-ука.

Жангдан олдин улар менга, мен эса уларга нисбатан ҳеч қандай адоватда эмасдик. Ҳеч қандай ёмон сўзлар, ҳақоратлар ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлмаган. Шунинг учун интернетда ёзилганидек, у қасддан менга ҳужум қилмоқчи бўлгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатдан йироқ. У шунчаки мен унга ҳужум қилгани югуриб келяпман деб ўйлаган. У укасининг аҳволини кўриш учун югуриб чиқди ва тўсатдан кимдир тўғри унинг устига югуриб келди. Албатта, бундай вазиятда ҳар ким шундай муносабат билдиради. Секинлаштирилган лавҳада ҳамма унинг кўзлари юмилганини кўриши мумкин", – деди Сонг BiliBili нашрига берган интервьюсида.

Усман Нурмагомедовнинг ўзи ҳам шунга ўхшаш баёнот бериб, агар ҳақиқатан ҳам хитойлик жангчини урмоқчи бўлганида, буни амалга оширган бўлишини таъкидлади.

Шанхайдаги UFC Fight Night 286 турнирида россиялик рақибини иккинчи раундда нокаутга учратган Сонг Ядонг ташкилотнинг енгил вазн тоифаси мета-рейтингида уч поғонага кўтарилиб, учинчи ўринни эгаллаб турибди. Умар Нурмагомедов эса иккинчи ўриндан бешинчи ўринга тушиб кетди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг