UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0

30 сен 18:02
Янгиликлар

Болалар спорти

Якшанба – оммавий спорт куни

“Ёшлик” талабалар шаҳарчасида талаба-ёшлар учун “Якшанба – оммавий спорт куни” лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Президентимизнинг жорий йил 20 сентябрдаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида ўтказилди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат техника университети талабалари учун тонгги бадантарбия ҳамда футбол, волейбол, сузиш, столь тенниси, армрестлинг мусобақалари ўтказилди.
Спорт тадбирлари Ришод Собиров ҳамда Жакартада ўтказилган 18-Осиё ўйинлари совриндори Дарья Латышева томонидан олиб борилди.
Уч минг нафарга яқин ёшларни қамраб олган “Якшанба – оммавий спорт куни” лойиҳаси эндиликда мунтазам ўтказиб борилади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1-6 октябрь кунлари пойтахтимизнинг 86 та объектида 400 га яқин оммавий спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг