17 мар 17:02
Янгиликлар
Бокс/ММА

Ян Блахович Исраэль Адесаньяга битта шарт билан реванш беришга тайёр
Яримоғир вазн тоифасида UFC камари соҳиби Ян Блахович ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесаньяга реванш беришга тайёр.
"Агар Исраэль бизни вазнда қоладиган бўлса, реванш бўлиши мумкин. Мен унга бемамол реванш бераман, фақатгина яримоғир вазндаги топ-10 жангчилардан бирини мағлуб этиши лозим бўлади. Исраэль Адесаньяда бизнинг вазнда яхши ҳаракат қилиш учун барча имкониятлар бор", - деди Ян.
Эслатиб ўтамиз, Блахович UFC 259 кечасида очколар ҳисобига кўра Исраэль Адесаньяни мағлуб этишни уддалади. Бу ўрта вазн тоифасидаги чемпионинг фаолиятидаги илк мағлубияти бўлди.
Ҳавола :
Манба : fighttime.ru
Фикрлар