07 апр 14:45
Янгиликлар
Ян ва Стерлинг ўртасидаги можаро хронологияси. 2 йилдан бери давом этаётган ишкал: Тақиқланган зарба ва россияликнинг бошқа даражага чиқиши
Петр Ян 2020 йил июль ойида бразилиялик ММА афсонаси Жозе Алдони мағлуб этиб, UFC чемпиони бўлди. Россиянинг навбатдаги чемпиони вазннинг ҳақиқий қиролига айланди. Аммо биринчи чемпионлик ҳимояси муваффақиятсиз бўлди: 2021 йил март ойида Ян рақиб Алжамейн Стерлингни мағлуб этаётганди, аммо тиззасида тақиқланган зарба бериб, камардан маҳрум бўлди.
Ўшандан бери Стерлинг ва Ян ўртасидаги қарама-қаршилик ижтимоий тармоқларда «гуллашни» бошлади ва улар ниҳоят 10 апрелда реваншда жанги қилишади. Дана Уайт жанжалдан икки ой ўтибоқ реванш жангини ўтказишни хоҳлаганига қарамай. Петрга яна октагонда Стерлинг билан тўқнаш келиш учун бир йилдан ортиқ вақт керак бўлди.
Стерлинг шу вақтгача эски жароҳатларини даволади — жанг қилишдан бош тортди ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Шу сабабли, Ян америкаликни қўрқоқ деб атади ва Алжамейнда у билан бирга октагонга қайтишга журъати йўқлигини айтди.
Биз Ян ва Стерлинг тўқнашуви хронологиясини, жангчилар кўпчиликнинг диққат марказидаги UFC 273 оқшомида бўлиши кутилаётган реваншга қандай етиб келганини ёдга оламиз.
12 июль, 2020 йил.
Ян Жозе Альдони мағлуб этиб, UFC чемпионига айланди. Стерлинг Петрни жангга чорлади ва уни «қоғоздаги чемпион» деб атади.
«У ТОП-5 даги ҳеч бир жангчини мағлуб этмади ва энди у чемпион. Аммо тез кўтарилиш тез тушишга айланади, — деди Стерлинг.
14 октябрь.
Ян ва Стерлинг ўртасидаги жанг UFC 256 учун режалаштирилди. Бу Петр учун биринчи чемпионлик ҳимояси эди. Жанг 12 декабрга белгиланди.
22 ноябрь.
2021 йил. UFC Ян ва Стерлинг ўртасидаги жанг қолдирилганини эълон қилди. Сабаб - Яннинг виза ололмагани.
9 январь.
Чемпионлик жанги 7 март куни UFC 259 кечасига белгиланди.
7 март.
Жанг тўлиқ чемпионнинг устунлигида кечаётганди. Бироқ Ян тўртинчи раундда тақиқланган зарба йўллади ва камаридан маҳрум бўлди. Жанг якунидан сўнг UFC раҳбари Дана Уайт зудлик билан реванш ташкил қилишини айтди.
«Яхши жанг бўлди, бироқ кутилмаганда бундай вазият содир бўлди. Биз реванш жангини ташкил қиламиз»,-деди Уайт.
8 апрель.
Стерлинг UFC'нинг 15 май куни бўлиб ўтиши лозим бўлган жангига розилик бермади. У жарроҳлик столига ётди ва узоқ муддатга жангларда иштирок эта олмайдиган бўлди.
26 август.
Ян ва Стерлинг ўртасидаги реванш 30 октябрь куни бўлиб ўтадиган UFC 267 кечасига белгиланди. Стерлинг жароҳатдан қутилганди, бироқ Ян белгиланган санада жанг бўлишига ишонмаслигини маълум қилди.
25 сентябрь.
Яннинг гаплари ҳақиқатга айланди. Стерлинг бўйнидаги муаммолар сабабли жангда иштирок этмаслигини маълум қилди.
Ян яна рақибни қўрқоқликда айблайди. Стерлинг ўрнига жангга олдиндан тайёргарлик кўрган ва тўлиқ лагердан ўтган Кори Сендхаген тушадиган бўлди.
30 октябрь.
Ян ва Сендхаген вақтинчалик чемпионлик жангида иштирок этишди ва бу жангда россиялик ғалаба қозонди. Жанг эса йилнинг энг зўр тўқнашувларидан бирига айланди.
6 январь.
UFC реваншнинг янги санасини эълон қилди. Жанг 6 март куни UFC 272 кечасида бўлиб ўтиши лозим эди.
11 январь.
Реванш UFC 273 кечасига кўчирилди. Сабаб UFC билан боғлиқ.
Узоқ кутилган реванш бизнинг вақт билан якшанба тонгида бўлиб ўтади. Ян ва Стерлинг жангга жиддий тарзда тайёргарлик кўришди. Ян ўтган жангдаги хатосини тўғрилашга ҳаракат қилади ва ўзига тегишли бўлган камарни қайтариб олади...
Фикрлар