11 дек 11:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Яна бир боксчимиз 16 декабрь куни Қозоғистонда рингга кўтарилади
Пекин ва Рио Олимпиадаси иштирокчиси Хуршид Тожибоев 16 декабрь куни Қозоғистонда навбатдаги жангини ўтказади.
Ўша куни ҳамюртимиз индонезиялик Исак Жуниорга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Тожибоев шу кунгача проф рингда учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган (2 та нокаут). Жуниор эса бунгача 42 маротаба профессионал боксда жанг олиб борган. У жангларининг 26 тасида ғалаба қозонган (9 т нокаут). 13 та баҳсда мағлуб бўлган (6 та нокаут). Шунингдек, 3 та жангида дуранг қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни Алмати шаҳрида ташкил этиладиган жанг оқшомида шунингдек Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар