UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0

29 июл 21:08
Янгиликлар

Спорт курашлари

Яна бир эркин курашчимиз Жаҳон чемпионатининг финалига чиқди!

Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари якунига етиб бормоқда.

Қувонарлиси, ҳозиргина яна бир эркин курашчимиз жаҳон чемпионатининг финал беллашувида гиламга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди. -55 кг вазнда гиламга чиқаётган ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Умиджон Жалолов ярим финал баҳсида туркиялик Муҳаммад Каравусни 8:0 ҳисобида доғда қолдирди. 

Истеъдодли курашчимизнинг олтин медал учун баҳсдаги рақиби эронлик Маҳди Меҳрдод Вейси бўлади. Умид ва Маҳди шу кунгача ўзаро уч маротаба тўқнаш келишган бўлиб, барча беллашувларда ҳамюртимизнинг қўли баланд келган. Вейси ярим финалда АҚШ вакили Роберт Келли Ховарддан устун келди. 

Маълумот учун, Асрор Хўжамуродов қўл остида жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрган Умиджон Жалолов ярим финалга қадар канадалик Фотис Дэвид Пападопоулосни 10:0, қирғизистонлик Мирбек Сарабековни 10:0, ҳиндистонлик Аман Аманни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. 

Финал ҳамда бронза медали учун кечадиган беллашувлар эртага ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг