UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0

15 окт 07:37
Янгиликлар

Шахмат

Яна бир кучли гроссмейстерни мағлуб этган 15 ёшли Нодирбек Магнус Карлсендан ўтиб кетди

Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен, жаҳон вице-чемпионлари Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Фабион Каруана  (АҚШ), Сергей Карякин (Россия) каби машҳур шахматчилар дона суришяпти. 

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Кеча ўтказилган 5-партияда истеъдодли шахматчимиз, 15 ёшли халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ўйнаб, рейтингда ўзидан анча юқорида турган хорватиялик халқаро гроссмейстер Иван Сарич (2667)ни мағлуб этишни уддалади. Нодирбек 4-турда польшалик халқаро гроссмейстер Каспер Пёрун (2643)ни ҳам мағлубиятга учратган эди.

Ушбу ғалабалар сабаб Абдусатторов 3,5 очко билан мусобақа жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-10 ўринларни эгаллаб турибди. Амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳам кечаги ғалабасидан сўнг ўз очколарини 3,5тага етказиб олди, лекин у ҳозирча 12-поғонадан жой олган. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
15 окт 13:35:06
ТЕМУРБЕК
ОТА~ОНАНГА РАХМАТ.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг