UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

11 июн 11:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яна бир UFC турнирининг марказий жанги тасдиқланди

Ҳар ҳафта қизиқарли жанглар "гулдастаси" билан аралаш яккакураш мухлисларини хушнуд этиб келаётган UFC босслари яна бир турнирнинг марказий жангини эълон қилишди.

Яримўрта вазн тоифаси вакиллари - бразилиялик Гилберт Бернс ва америкалик Шон Брэди ўртасидаги тўқнашув 7 сентябрь куни ўтказиладиган UFC турнирининг марказий жанги мақомида бўлади. Ҳар икки аралаш яккакураш устаси ҳам ушбу жангга розилик берган, фақат шартномага имзо қўйилса бўлди. 

UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар Гилберт Бернс кетма-кет иккита жангида мағлубиятга учраган. У Белал Муҳаммадга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берган бўлса, Жек Делла Маддаленадан нокаутга учраган эди. 

Шон Брэди сўнгги жангида Келвин Гастелумни учинчи раундда кимура усули билан муддатидан аввал таслим этганди. Ундан аввал эса профессионал фаолиятидаги ягона мағлубиятини Белал Муҳаммаддан қабул қилиб олганди. Белал Шонни иккинчи раундда техник нокаутга учратганди.  

Айни пайтда Гилберт Бернс ҳамда Шон Брэди яримўрта вазн тоифаси UFC рейтингида мос равишда олтинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаб туришибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг