14 июл 18:48
Янгиликлар
Яна бир юлдузнинг карьераси хароб бўлмоқда ёхуд Чендлерга энди нима бўлади? (Мутолаа учун)
Узоқ кутилган UFC 303 турнири унутилмас бўлиши ваъда қилинган эди, чунки унда Конор Макгрегор октагонга қайтиши кутилаётганди.Ирландияликка Майкл Чендлер рақиб бўлиши керак эди. Аммо Конорнинг жароҳати бу қарама-қаршиликнинг содир бўлишига тўсқинлик қилди ва америкалик спортчи учун янги рақиб топилмади. Шу билан бирга Чендлернинг ўзи ҳам ҳар қандай рақибга қарши чиқишга тайёр эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Энди унинг ўзи ҳаммага “ҳужум қилмоқда” ва сўниб бораётган карьерасини сақлаб қолишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Майкл Конор билан жанг у учун ажойиб имконият эканини яхши биларди. Ушбу тўқнашув мўмайгина даромад қилиш учун яхши йўл эди. Америкалик салкам икки йилдан бери октагонга қирмаганига ва сўнгги 4 та жангининг 3 тасида мағлуб бўлганига қарамай, дуел барибир қизиқ ўтарди. Дана Уайт ҳам Макгергорнинг қачон октагонга қайтишини аниқ айта олмайди. Бундай вазиятда америкаликни кутиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Майклнинг ўзини қандай тута бошлагани қизиқ. У сайёрадаги энг яхши лигада фаолият давом эттириш учун том маънода ҳаракатини бошлади. У ҳақида кутилмаган хабарлар ва янгиликлар чиқишни бошлади. Масалан, Чендлернинг ўзи Ислам Махачев билан жанг қилиш ниятида эканлигини айтди. У ўзи иштирок этмоқчи бўлган мусобақани ҳам айтиб ўтди. “Октябрь ойида менга Ислам билаан жанг қилиш таклифини беришганди, лекин агар Конор жароҳатидан қайтса, сентябрга қадар тузалса, у билан жанг қилишга тайёрман. Бу – спорт тарихидаги энг катта воқелик”, дейди америкалик жангчи.
Таъкидлаш жоизки, бу истиқбол дастлаб ғалати туюлди. Шунча вақтдан бери октагонга чиқа олмаган спортчига UFC чемпионлик жангини беришга тайёрлиги жуда шубҳали. Албатта, бунга Стипе Миочични мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Махачевнинг ўзи эса, Sphere турниридан бундай катта умидлар кутишига қарамай, Абу-Дабидаги севимли мусобақасидан воз кечмаса керак. Шу боис чемпионнинг жавоби ҳеч кимни ҳайратга солмади. У Майклнинг чақириғига жуда кескин муносабатда бўлди. “Дўстим, сен ишончсизсан, хўжайиннинг бир хабари, қочиб кетасан. Чемпионга ҳақиқий рақиб керак”, дейди россиялик спортчи.
Чендлер Махачев билан жанг қилиш ғоясини бекор қилмади ва у дарҳол бошқа рақибга ўтишга ҳаракат қилди. Энди у Нейт Диазга қарши жанг ўтказмоқчи: “Менда бир фикр бор - UFC 306 in Sphere мусобақасида Нейт Диазга қарши урушмоқчиман. Биз ҳақиқий эркаклардек жанг қиламиз ҳамда Конор ўз яхтасида ўтириб PPV’да бизнинг жангимизни томоша қилиб ўтирсин. Афсуски, UFC’даги энг хавфли жангчилардан бирининг карьераси том маънода қулаб тушмоқда. Яқинда у ҳар қандай рақибни даҳшатга сола оладиган даражадаги спортчилардан бири ҳисобланарди. Бироқ ҳозир ҳеч ким америкаликни жиддий қабул қилмайди. Чендлернинг каттта муаммоси шу бўлдики, у Конорни узоқ вақт кутиб қолди. Албатта, Макгрегорнинг ўзи UFC 306 орқали яхшиланиши мумкин. Ана шундай кейингина Майкл интиқлик билан кутган курашни давом эттиради. Лекин савол шундан иборатки, кейин нима бўлади?
Хорижий сайт асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади
Фикрлар