UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0 11:40Брендан Рожерс: "Спортда битта жамоа фаворит бўлиши мумкин, лекин бу ҳар доим ҳам натижани кафолатламайди" 0 11:09WTA рейтинги янгиланди. Етти теннис маликамиздан олти нафари кўтарилди 0 10:38UFC собиқ чемпиони Пенья RAF лигасида дебют қилади + ПОСТЕР 0 10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 09:05Брендан Аллен ўзи учун мантиқий бўлган ягона жангни айтди 0 08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0

14 ноя 12:01
Янгиликлар

Қизиқарли!

"Янги нафас" оммавий югуриш мусобақаcи olamsport объективида ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Янги нафас
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

“Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шоири остида ташкил этилган мазкур лойиҳа бир вақтда Республикамизнинг 15 та шаҳрида ўтказилди. Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” комплексининг олдида бўлиб ўтган тадбир кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Пойганинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Халмуҳамедов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди. 

Унда сўз олган расмийлар Президентимиз томонидан оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига катта аҳамият қаратилаётгани, бунинг натижасида музаффар атлетларимиз халқаро майдонда юртимиз байроғини кўкларга кўтариб келишаётгани, бу каби тадбирлар ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшишини таъкидладилар.

Шундан сўнг юзлаб ҳамюртларимиз 3 км масофага ўтган пойга стартида саф тортишди. Қайд этиш жоиз, унда имконияти чекланган юртдошларимиз ҳам қатнашишди. 

Муросасиз баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Эркаклар:
1. Шаҳрам Абдураҳмонов – 9:09.11
2. Шерзод Надиёров – 9:40.20
3. Шербек Ҳайитов – 9:45.01

Аёллар:
1. Ангелина Насибуллина 12:55.70
2. Диана Бектемирова – 13:02.11
3. Зарнигор Туйғунова – 13:22.01

Паралимпия йўналиши, эркаклар:
1. Сардор Арзиқулов – 13:31.5
2. Владимир Баранов – 15:04.8
3. Камрон Давронбеков – 15:12.8

Аёллар:
1. Маҳлиёхон Ёқубжонова – 17:34.2
2. Ангелина Колесникова – 20:26.7
3. Шаҳина Азимова – 23:34.8

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг