UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

07 ноя 11:19
Янгиликлар

Болалар спорти

Янгича қиёфадаги спорт мактабида машғулотлар авжида

Жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш, ўғил-қизларимизни ўзлари танлаган спорт турларига чорлаш, спортга ошно ёшларимизни етарлича шарт-шароитларга эга бўлган мажмуаларда машғулотларга жалб этиш болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг устувор вазифаларидан саналади.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Янгийўл шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам спортчи-ўқувчилар машғулотларда эмин-эркин иштирок этишлари учун имкониятлар муҳайё этилган. 

Бугун мазкур спорт мактабида баскетбол, таэквондо (ВТФ), дзюдо, бокс, регби, бадиий гимнастика, эркин кураш, универсал жанг, кикбоксинг, армрестлинг, қўл жанги спорт турлари бўйича 636 нафар ўқувчилар 14 нафар мураббий қўл остида маҳоратларини ошириб боришмоқда.  

БЎСМ тарбияланувчиларининг машуғлотларга зўр бераётгани боис, жорий йилда баскетболдан икки нафар, армрестлингдан беш нафар, универсал жанг спорт туридан йигирма олти нафар, кикбоксингдан уч нафар, регби спорт туридан саккиз нафар ўқувчилар Ўзбекистон чемпионати ва кубоги беллашувларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишган. 

Айниқса, янгийўллик ёшларнинг регби спорт турига бўлган иштиёқи юқорилиги боис, ушбу спорт турини ривожлантириш учун янаям кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган. Янаям эътиборлиси, регби бўйича аёллар миллий терма жамоасининг 13 нафарини БЎСМ ўқувчилари ташкил этади.

Ота-оналар, спортчи-ўқувчиларнинг таъкидлашича, БЎСМ директори Даврон  Қодиров раҳбарлигида яқин қисқа вақт мобайнида спорт мактабида шароитлар янаям яхшиланган. Боиси, очиқ турдаги сузиш ҳавзаси қайта таъмирланган, ҳавзадан чиқаётган сув стадионга йўналтирилиб, суғориш ишлари йўлга қўйилган. 

Иситиш тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилган, машғулот залларида ҳам таъмирлаш ишлари бажарилиб, қулайликлар яратилган. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Янгийўл шаҳар ҳокимлигининг манзилли дастурларига мувофиқ, БЎСМ стадионида, югуриш йўлакчаларида  ҳам реконструкция ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижорисини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда спортга бўлган оммавийликни ошириш учун тадбирлар ташкил этилаётгани, номдор спортчилар иштирокида мастер-класслар уюштирилаётгани, спорт турлари бўйича турли беллашувлар ўтказилаётгани ҳам бор гап.

Бир сўз билан айтганда, болажонларнинг севимли масканида машғулотлар авжи палласида, яратилаётган қулай шароитлардан мақсадли фойдаланаётган ўғил-қизлар иродаларини мустаҳкамлаб, чемпионлик сари одимламоқда.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг