UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0

04 апр 13:01
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

Янгиланган WBA рейтингидан 8 боксчимиз жой олди. Мадримов чемпион, 3 нафари 1-ўринда!

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) март ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ушбу рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган. Февраль ойи рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган Исроил Мадримов ҳозирда WBA чемпиони. Биринчи ўриндан америкалик Вержил Ортиз жой олган. Исроилга чемпионлик жангида ютқазган россиялик Магомед Курбанов 6-поғонани банд этган. Жермалл Чарло эса нафақадаги чемпион мақомида бўлиб турибди.    

Рўйхатда янги ном - Муҳаммад Шеховни кўриш мумкин. Бухоролик боксчимиз жангларини асосан Россияда ўтказади. Ўша ерда жангларга тайёргарлик кўради. Барча расмий рейтингларда Ўзбекистон номидан рингга чиқади. 


Рейтингдаги ўзбек боксчилари:

Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда 2-ўрин;)

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 10-ўрин

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 4-ўрин (у ўтган ойда 1-ўринда эди;)

Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 7-ўрин (ўтган ой ҳам 7-ўринда эди);

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - вазн чемпиони;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 5-ўрин (ўтган ой ҳам 5-ўринда эди).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг