UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 июл 09:39
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020

Япония элчихонаси вакиллари МОҚда меҳмон бўлишди

Хабарингиз бор, роппа-роса 1 йилдан сўнг Япония пойтахти Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинлари старт олади.

Айни пайтда мазкур мусобақага ҳар томонлама қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитасига Олимпиадага ҳамкорликда тайёргарлик кўриш масалалари бўйича Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мутасаддилари ташриф буюришди. Меҳмонларни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. 

Ташриф давомида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисининг ўринбосари Суда Ацуши йўлга қўйилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб берди.

“Юртингизда куни кеча нишонланган “Олимпия куни”ни кўриб лол қолдим. Тадбир жуда ҳам юқори савияда ташкиллаштирилди. Дарҳақиқат, Токиода Олимпиадага жуда катта тайёргарлик кетяпти ва қизиқиш ҳам шунга яраша юқори. Оддий мисол, ўтган ҳафта Олимпиада очилиш маросими учун сотувга чиқарилган чипталар бир неча соатлар ичида ҳарид қилиб бўлинди. Яқинда Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошиаки Эндо Ўзбекистонга ташриф буюриб, Миллий олимпия қўмитаси фаолияти, ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиадага тайёргарлигини кўздан кечирган эди. Жаноб Эндонинг ташрифи давомида ниҳоясига етмай қолган музокаралар бор. Ўйлайманки, қолган ишларни яқин орада ҳал қиламиз. Ўзаро ҳамкорлик йўлида биз дзюдо, каратэ, волейбол каби спорт турлари бўйича япониялик мутахассисларни Ўзбекистонга жўнатишга тайёрмиз”, – деди Суда Ацуши.

Ўз навбатида Рустам Шоабдураҳмонов ҳам бундай кенг қамровли ҳамкорлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бундай ажойиб ҳамкорлик таклифи учун катта раҳмат сизга. Таклифингиз мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ва спортимизнинг келажакдаги ривожи учун жуда муҳим. Албатта, сизнинг ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлашингиз ҳам мақсад сари етишишда ас қотади. Ушбу лойиҳа бўйича Япония элчихонаси ва МОҚ ўртасида ишчи гуруҳ ташкил қилсак-да, имкон қадар тезроқ фаолиятни бошласак. Ҳақиқатдан ҳам япон миллий спорт турлари саналган дзюдо ва каратэ буюк тарихга эга. Бизнинг бу борада ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Ишлаб чиқадиган дастуримизда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, етакчи мураббий ва спортчилар, шунингдек, спорт тиббиёти ҳамда фармакология йўналишлари бўйича мутахассисларимизнинг ўзаро тажриба алмашиши ҳам мақсадга мувофиқ. Қилиниши керак бўлган шу каби ишларимизни яхши йўлга қўйиб олсак, кўзланган натижага эришишимиз осон бўлади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Учрашув мобайнида томонлар Токио Олимпиадасига тайрёргарлик босқичлари, ўзаро истиқболли лойиҳалар ва бошқа қатор масалалар бўйича музокара олиб боришди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг