UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

22 апр 15:58
Янгиликлар

Дзюдо

Ярим финалга етиб келган Ҳуррамов ва Олтибоев бронза учун курашади

Бугун БААнинг Фужайра шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича йилнинг нуфузли мусобақаси – Осиё/Океания чемпионати якунланади.

Қитъа чемпионатининг сўнгги куни эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар эса -78 ҳамда +78 кг вазн тоифаларида мусобақа медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишяпти. 

Хабар берганимиздек, бугунги баҳсларда ўзбекистонлик дзюдочилардан 5 нафари ҳам ўз маҳоратини намойиш қилмоқда. 

-100 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Муҳаммадкарим Хуррамов Хитой Тайпейи вакили Жи Гуан Лу, австралиялик Кайхан Такаги-Ўзчичекни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Аммо, финал остонасида кореялик Жонг Хун Вонга имкониятни бой бериб қўйди. Бироздан сўнг у бронза медали учун баҳсда покистонлик Шах Ҳусайн Шахга қарши татамига чиқади. 

+100 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бекмурод Олтибоев ҳам ярим финалда тўхтатилди. Бекмурод баҳрайнлик Азамат Чотчаев, қирғизистонлик Бекболот Токтогоновни таслим этди. Ярим финалда эса кореялик Санг Мин Кимга ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун яна бир кореялик дзюдочи Мин Жонг Кимга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг