UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0

21 ноя 17:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яхши хабар: Майк Тайсон - Рой Жонс жанги Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этилади

29 ноябрь куни Калифорнияда бокс афсоналари Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг бўлиб ўтади.

Жангга бўлган катта қизиқиш ва томошабинларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда "UZREPORT TV" ушбу тўқнашувни Ўзбекистонда трансляция қилиш учун эксклюзив ҳуқуқларни қўлга киритди.

Жонли эфир Тошкент вақти билан эрталабки соат 07:00да бошланиши режалаштирилган.

Мусобақани такроран 29 ва 30 ноябрь кунлари соат 21:00да  "UZREPORT TV"да кўриш мумкин бўлади.

Майк Тайсон 2005 йилдан бери жанг ўтказмаётганини таъкидлаб ўтиш зарур. Унинг ҳисобида 58 та жанг бор, шулардан 50 тасида ғалаба қозонган. Жонс сўнгги марта рингга 2018 йилда чиққан эди. Фаолияти давомида у 66 та ғалабага эришган (47 нокаут билан), тўққизта жангда мағлуб бўлган.

Маълум қилинишича, жанг ғолиби Жаҳон бокс кенгашининг (WBC) "Frontline Battle Belt" деб номланган махсус камарига эга бўлади.

Аввалроқ, матбуот анжумани пайтида 54 ёшли Тайсон мухлисларни «ҳақиқий жанг» ўтказишига ишонтирганди. Жонс ҳам бўлажак рақибининг сўзларини қўллаб-қувватлади. «Агар ҳақиқий жанг бўлишига ишонмаётган бўлсангиз, демак сиз боксни тушунмайсиз. Майкга қарши кўргазмали жангга ким ҳам чиқарди? Биз шлемсиз жанг қиламиз. Кўргазмали жанг? Йўқ, барчаси реал бўлади», - дея қўшимча қилди Рой Жонс.

Жанг куни бокс мухлисларига ёрқин ҳиссиётлар ва яхши кайфият тилаймиз!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг