07 авг 19:15
Янгиликлар
Хоккей
Яхши хабар: Президент вакили билан Ўзбекистон хоккей федерациясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Спорт вазирлигида Ўзбекистон хоккей федерациясини ривожлантириш ҳамда соҳанинг бугунги ҳолатига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Хоккей федерацияси витсе-президенти Баҳодир Ғофуров иштирок этди.
Тақдимот давомида мамлакатимизда хоккей спорт турини янада оммалаштириш, замонавий инфратузилмани ривожлантириш, ҳудудларда селекция тизимини такомиллаштириш, тренер ва ҳакамлар салоҳиятини ошириш, шунингдек, терма жамоаларнинг халқаро майдондаги натижаларини янада яхшилашга қаратилган устувор йўналишлар муҳокама қилинди.










Ҳавола :
Манба : Minsport.uz
Фикрлар