UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

02 ноя 12:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ёлғонинг учун юзингни бежаб қўяман" - Двалишвили Нурмагомедовга мурожаат қилди

Грузиялик UFC чемпиони Мераб Двалишвили россиялик Умар Нурмагомедовга мурожаат қилди.

Умар Нурмагомедов аввалроқ хитойлик Сонг Ядонг декабрь ойида жанг қилишни рад этгани ҳақида гапирганди. 

"Умарнинг оғзидан чиқаётган ёлғон гап-сўзларга ишонманг. Ядонг жангдан воз кечгани йўқ, у тайёр эди. Умар эса умуман имзо чекмаган. Ёлғон гапиришда давом эт, ахир сен биринчи рақамли бўлиш учун қаттиқ ишлашинг керак. 

Оғзингдан чиқаётган ёлғонлар учун юзингни бежаб қўйишни сабрсизлик билан кутяпман", - деб ёзди Двалишвили. 

Эслатиб ўтамиз, Умар Нурмагомедов 14 декабрь куни Ядонг билан жанг қилиши керак эди. Лекин хитойлик спортчининг жароҳати сабаб ушбу баҳс 18 январга қолдирилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг