UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

09 сен 14:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ёш боксчиларимиз Беларусдан медаллар билан қайтишди

Беларуснинг Минск шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида В.В. Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Турнирда жаҳоннинг 9 мамлакати қаторида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди. 

Мусобақа якунига кўра, уч нафар боксчимиз - Асрорбек Шаҳобиддинов (-48 кг), Айдос Тагабаев (-52 кг) ва Жаҳонгир Зокиров (+80 кг) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлишди. 

Финалгача етиб борган, аммо жароҳат сабаб ҳал қилувчи баҳсларда қатнаша олмаган Азизбек Тожиев (-63 кг) ва Логин Петров (-70 кг) кумуш медаль билан кифояланишди. -46 кг вазнли Иқбол Қудратов эса финалда мезбон боксчига имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳибига айланди. -66 кг вазнли Алохон Абдуллаев эса бронза медалига эга чиқди.

Қайд этиш лозимки, ушбу турнир октябрь ойида Фужайрада ташкил этиладиган Осиё чемпионати учун тайёргарлик вазифасини бажарди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг