UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

05 ноя 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ёш боксчиларимиз Мўғулистонда: аккредитация, адаптация ва енгил машғулот + ФОТО

Хабар бериб ўтганимиздек, бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун йўл олганди.

Терма жамоамиз аъзолари бугун маҳаллий вақт билан соат 06:15 да Чингизхон номидаги Улан-Батор халқаро аэропортига етиб боришди. Виза масаласи ҳал қилингандан сўнг, у ерда вакилларимизни ташкилий қўмита томонидан бириктирилган "волонтёрлар" кутиб олишди. Улан-Баторда аҳолининг асосий қисми рус тилида ҳам мулоқот қила олар экан.

Баҳсларга 10 ноябрь куни старт берилади. Унгача мураббий Ҳамид Тангрибергенов бошчилигидаги чарм қўлқоп усталаримиз тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришади. 

Терма жамоамиз аъзолари Улан-Батордаги "Bayangol" меҳмонхонасига жойлашишди. Узоқ парвоздан сўнг вакилларимиз дам олишди. Тушликдан сўнг  эса Осиё чемпионати ташкилотчилари боксчи ва мураббийларимизни аккредитация учун суратга олишди. Кечга яқин боксчиларимиз енгил машғулотлар олиб боришади. Умуман олганда вакилларимиз ҳозирча адаптация жараёнини ўтказишмоқда. Қайд этиш лозимки, Улан-Батор фақатгина бир жиҳат бўйича Тошкентдан олдинда. У ҳам бўлса соат. Ўзбекистон ва Мўғулистон пойтахтлари ўртасидаги вақт тафовути уч соатни ташкил этади. 

Чингизхон номидаги халқаро аэропорт


Терма жамоамиз аъзолари жойлашган "Bayangol" меҳмонхонаси, "L" белгиси "таъмирда")


Ташкилотчилар аккредитация жараёнини бошлаб юборишган


Йигитларимиз ўз вазнларини ўлчаб кўришмоқда


Энг асосийси боксчиларимизнинг кайфияти аъло даражада. Умид қиламизки, мусобақадан сўнг ҳам мана шу кайфият ўзгармайди.

Сайтимиз ходими имкон даражасида мусобақадан эксклюзив янгиликларни етказиб туради. Фурсатдан фойдаланиб, мазкур сафарни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг