UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 май 19:19
Янгиликлар

Бошқалар

Ёш дуатлончилар кўриги

Теглар :  Дуатлон
Дуатлон спорти маълум масофага югуриш - велопойга – югуриш машқларини ўз ичига олади.

Бугунги кунда юртимизда спортнинг ушбу тури тобора ривожланиб, оммавийлашиб бормоқда. Бу республика, вилоятлар, шаҳар ва туманлар миқёсида ўтказилаётган мусобақалар чоғида ўз исботини топмоқда. Жумладан, Урганч туманидаги Чолиш қўрғонида жойлашган ўқув-машқ спорт майдонида дуатлон бўйича ўтказилган Хоразм вилояти кубогининг 1-босқичи жараёнида ҳам  исботини топди. Унда воҳанинг туман(шаҳар)ларида фаолият юритаётган 15 та ўқув спорт техника клубларининг 60 нафарга яқин спортчиси ўзаро куч синашди.

Эътиборлиси,  мусобақанинг барча йўналишида Қўшкўпир тумани дуатлончилар шоҳсупанинг биринчи поғонасини эгаллашди. Жумладан, 2000-2002 йилларда туғилган қизлар биринчилигида Ҳавожон Раҳимова, ўғил болалар мусобақасида Фаррух Ражабов ғолибликни қўлга киритди.  2003-2003 йилларда туғилган спортчилар беллашувида Ҳамида Озодова ва Диёрбек Ражабов биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, катта ёшлилар биринчилигида Асалхон Машарипова(Боғот тумани), Зумрад Ўрозметова, Шавкат Жумабоев(иккаласи Гурлан тумани). Соҳиббек Ражабов(Хонқа тумани) совриндорлар сафидан жой олган бўлишса, кичик ёшли дуатлончилар синовида Зиёда Жумамуратова, Алимардон Умаржонов(Қўшкўпир тумани), Зуҳра Рўзимова(Шовот тумани), (Қўшкўпир тумани) ва Жавоҳир Ражабов( Питнак шаҳри) совринли ўринларни эгаллашди.

Эндиликда, юқори натижа кўрсатган хоразмлик ёш дуатлон усталари Республика мусобақасида иштирок қилишади.


Икром Худойберганов


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг