UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

05 окт 12:42
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ёш эркин курашчилар хотира турнирида ФОТОГАЛЕРЕЯ

2-4 октябрь кунлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси аренасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, спорт устаси Равкат Шахмаевнинг порлоқ хотирасига бағишлаб 2003-2005 ва 2006-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича I-Хоразм вилояти очиқ турнири ўтказилди.

Якуний сарҳисобларга кўра, Хоразм вилояти терма жамоаси курашчилари 12 та вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади. Бухоро вилояти спортчилари икки бор, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри вакиллари бир мартадан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.  

Умумжамоа ҳисобида Хоразм вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин бухоралик ёш полвонларга насиб этган бўлса, фахрли учинчи ўринга Тошкент шаҳрининг ёш курашчилари кўтарилишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор бўлган ёш эркин курашчилар кубок, медаль ва дипломлар билан тақдирланишди.

Кези келганда, Р. Шахмаев ҳақида мухтасар тўхталиб ўтсак. У ҳаётини спортга бағишлаган инсонлар сирасидан эди. Олийгоҳни тугатиб, спорт мактабида мураббий, директор вазифаларида ишлади. Кейинчалик, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти раисининг ўринбосари сифатида ёш авлодни маънан ва жисмонан соғлом тарзда вояга етказишдек хайрли ишларга улушини қўшди. 

Бунинг баробарида, спорт оламида муносиб из қолдирди. Олийгоҳнинг учинчи босқичида ўқиб юрган чоғида Россиянинг Владикавказ шаҳрида эркин кураш бўйича ташкил этилган касаба уюшмалари кўнгилли спорт жамияти биринчилигида ғолиб чиқиб, ўша пайтда ҳар қандай спортчи учун орзуга айланган-спорт устаси унвонини қўлга киритди. 

Сўнгра, спортнинг эркин кураш, самбо ва кураш турларидан бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби ва совриндори бўлди. Қолаверса, 1998 йилнинг 10-17 июнь кунлари Франция давлатининг Бордо шаҳрида бўлиб ўтган эркин кураш бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 35-40 ёшлилар гуруҳида бел олишиб, 130 килограмм вазн тоифасида дунёнинг иккинчи рақамли фахрий курашчиси номини қўлга киритди. Ўз навбатида меҳнат фаолияти давомида кўплаб шогирдларни вояга етказди. 

Албатта, бу фидоий ва жонкуяр инсоннинг хизматлари беэътибор қолмади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 январдаги “Республика байналминал маданий марказининг ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан, унга  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони берилди.

Бинобарин, Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят минтақавий бўлими ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вилоят бўлими томонидан Равкат полвон Шахмаевнинг хотирасига бағишлаб ўтказилган илк турнирда Қирғизистон Республикаси, шунингдек, мамлакатимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 370 нафардан зиёд ёш полвон 16 та вазн тоифасида бел олишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг