UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

09 сен 08:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ёш эркин курашчимиз спорт Оскари - “Олтин мангуст” мукофотига лойиқ кўрилди

Эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони, Ёшлар Олимпиадаси ғолиби Умиджон Жалолов нуфузли “Олтин мангуст” совринига муносиб кўрилди.

“Олтин мангуст” спортдаги “Оскар” соврини бўлиб, спортда катта ютуқларга эришаётган дунёнинг энг кучли ва совриндор атлетларига топширилади. Куни кеча Украинанинг Одесса шаҳрида бу йилги ғолибларга ушбу мукофотни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда иштирок этган ёш эркин курашчимиз ўзига аталган совринни қабул қилиб олди. “Олтин мангуст” соврини нафақат спортчилар, балки спорт ривожига ҳисса қўшиб келаётган фахрийлар, спортга сармоя киритаётган ҳомийлар ва тадбиркорлар ҳамда сиёсатчиларга топширилади. 

Маълумот учун, Умиджон Жалоловгача Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Шомурод Шофайзиев, эркин кураш бўйича икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов ҳамда бокс бўйича Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовлар ҳам “Олтин мангуст” соврини билан тақдирланишган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг