UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 июл 19:45
Янгиликлар

Гандбол

Ёш гандболчиларимиз Италияда совриндор бўлишди

8-14 июль кунлари Италиянинг Терамо шаҳрида гандбол бўйича 51th Interamnia World Cup (51-Интерамния жаҳон кубоги) ўтказилди.

Унда дунёнинг 5 та қитъасидан келган 100 га яқин ўсмирлар, ёшлар ва қизлар жамоалари бир нечта ёш тоифасида кубок учун ўзаро беллашди. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўн саккиз ёшгача бўлган (U-18) гандболчилар биринчилигида қатнашиб, 17 жамоа орасида шоҳсупанинг иккинчи поғонасини банд этди.

Ўзбекистонлик гандболчилар гуруҳ босқичида “Chambery Savoie-В” (Франция), “Omar Abou” (Ливия), “Taichung mun.long-jin” SHS (Хитой Тайпейи), HC “Aix en Savoie” (Франция), ASD “Polisportiva Città Sant'Angelo” (Италия), “Acana Мoto” J.O. (Польша) ва “Crea Еl Harrouch” (Жазоир) жамоаларини мағлубиятга учратган бўлишса, 1/4 финалда Франциянинг “Pays Riolais H”, 1/2 финалда “Chambery Savoie-A” клублари доғда қолдирилди.

Ҳамюртларимиз ҳал қилувчи ўйинда “Virum Sorgenfri” HB (Дания) билан куч синашишди. Ушбу қарама-қаршиликда Европа қитъасининг ўз ёш тоифасида энг кучли гандболчилари ҳисобланган данияликлар вакилларимизни қийинчилик билан енгишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг