UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

26 окт 13:20
Янгиликлар

Гимнастика

Ёш гимнастикачиларимиз халқаро турнирларда муносиб иштирок этишди

Теглар :  Гимнастика
Жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича “Moskow Star Gym” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Навоий шаҳридаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари бўлган 11 нафар ёшларимиз иштирок этиб, уларнинг барчаси ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

Спортчи қизларимиздан Рўзимуродова Муқаддас, Муҳиддинова Дилнура, Саибова Амира биринчи ўринга, Абдухалилова Шахло, Джуманиёзова Зарнигор, Абдуносирова Шахина, Исакова Маржона иккинчи ўринга лойиқ деб топилган бўлса, Хикматуллаева Малика, Намозова Мадина, Разокова Шахризода, Тўхтаева Шахрина учинчи ўринни эгаллашди.



Гимнастикачиларимиздан яна бир қувончли хабар, 20-21 октябрь кунлари Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича “Хрустальная статуэтка” очиқ турнири ўтказилди.

Ушбу турли мамлакатлардан ташриф буюрган 200 дан ортиқ ёш спортчи қизлар иштирок этган турнирда Самарқанд вилояти спортнинг гимнастика турларига ихтисослашган болалар ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари ҳам муносиб иштирок этиб, 6 та олтин, 1 та кумуш медальни қўлга киритишди.

Ҳамюртларимиздан Регина Ўзбекова, Вилана Савадян, Амина Ғаниева, Амалия Мамедова, Юлдуз Абдуғаниева ва Мусина Маҳмуджоновалар энг юқори натижани қайд этиб олтин медални қўлга киритишган бўлса, София Османова кумуш медаль билан тақдирланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг