28 июн 21:45
Янгиликлар
Ёш мерганлар “Ёшлар куни”га бағишланган мусобақада жам бўлишди + ФОТО
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги ташкилотлар томонидан турфа тадбирлар ўтказиляпти.
Урганч шаҳрида фаолият юритаётган вилоят техник ва амалий спорт турлари марказида Пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича Хоразм вилояти ҳокими соврини учун уюштирилган мусобақа ана шулар сирасидан, албатта.
Мазкур биринчиликда воҳанинг 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги 80 нафарга яқин спортчиси мерганлик маҳоратини намойиш этди.
Пневматик милтиқдан ўқ отиш баҳсида Урганч тумани жамоаси аъзолари Кумушой Ражабова қизлар биринчилигида, Темурбек Абдуллаев ўғил болалар орасида ғолибликни қўлга киритди.
Пневматик тўппончадан ўқ отиш беллашувида эса Боғот туманидан Лайло Султонова ва Шовот туманидан Бекзод Комилов мос равишда биринчи ўринни эгаллади.
Умумжамоа ҳисобида Урганч тумани ўқув спорт техника клуби спортчилари биринчи бўлишди.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан
Фикрлар