UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0

16 май 12:38
Янгиликлар

Шахмат

Ёш шахматчиларимиз Ўзбекистон чемпионатида қанча пул ишлаб олишди?

Хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳслари якунланди.

Тажрибали гроссмейстерларни ортда қолдиришга муваффақ бўлган 16 ёшли шахматчи Нодирбек Ёқуббоев 13 имкониятдан 9,5 очко жамғариб, Ўзбекистон чемпионига айланди. Нодирбек 2016 йилда ҳам мамлакат чемпиони бўлган эди. 

Йигирма олти ёшга тўлган Никита Хорошев 9 очко билан кумуш, 13 ёшли Жавоҳир Синдаров 8,5 очко билан бронза медалига сазовор бўлди. Ўзбекистон шахмат федерацияси ғолиб ҳамда совриндорларга медал ва дипломдан ташқари пул мукофотларини ҳам тақдим этди. 

Жумладан, Ўзбекистон чемпионлигига эришган Нодирбек Ёқуббоев 8 миллион сумга эга бўлди. Кумуш медал соҳиби Никита Хорошев 4 миллион, бронза медали совриндори Жавоҳир Синдаров ҳам 4 миллион сўмлик чекни қўлга киритди. 

Тўртинчи ўринни банд этган тажрибали гроссмейстер Марат Жумаев 2 миллион сўм, 5-7 поғоналардан жой олган Нодирбек Абдусатторов, Тоҳир Воҳидов, Саидакбар Сайдалиев ўз ҳамёнларини 1 миллион сўмга бойитиб олишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг