UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

08 авг 13:42
Янгиликлар

Тадбирлар

Ёш спортчилар билан машҳурлар учрашуви бўлиб ўтди

Куни кеча Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур онлайн йиғилишда вилоятда фаолият олиб бораётган бокс мураббийлари, спортчилар ҳамда РИО-2016 олимпия ўйинларида бокс спорт тури бўйича олтин медаль соҳиби Фазлиддин Ғойибназаров иштирок этди.

Карантин вақтида қай тартибда машғулотлар олиб бориш масаласида вилоят терма жамоаси бош мураббийи Маҳмуджон Хўжаев ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, Фазлиддин Ғоибназаров ушбу онлайн учрашувда ёшларга қандай шуғулланиш кераклиги, кунлик машғулотлар қай йўсинда босқичма-босқич бажарилиши, боксчиларнинг мусобақа олдидан психологик ҳолатини қандай бўлишилиги, тўғри овқатланиш, ҳаваскор боксни профессионал боксдан фарқлари ҳақида ёш спортчиларга ўз тавсияларини берди. Қолаверса, учрашув давомида бўлажак чемпионларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг