UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

09 дек 18:23
Янгиликлар

Бошқалар

“Ёшлик”да ёш баскетболчилар беллашди

Урганч шаҳрида 8 декабрь - ЎзбекистонРеспубликаси Конституцияси кунига бағишлаб баскетбол мусобақаси ўтказилди.

Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (СЎЕАИБЎСМ) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилмоқда. 

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси манежида 8 декабрь -ЎзбекистонРеспубликаси Конституцияси кунига бағишлаб баскетбол бўйича ташкил этилган очиқ биринчилиr ҳам ана шу саъй-ҳаракатлар  самараси саналади. 

Мазкур мусобақада СЎЕАИБЎСМнинг “Дўстлик-1” жамоаси (мураббийи Ш.Бобожонов) ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Урганч тумани жамоаси (мураббийи С.Ҳасанова) эгаллаган бўлса, учинчи ўринни Хонқа тумани жамоаси (мураббийи А.Ражаббоев) банд этди.

Айни дамда мазкур маҳорат масканида қутлуғ айём муносабати билан спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам мусобақалар ўтказилмоқда.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг