UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:07Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 0 10:36Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик 0 10:05"Овчи"нинг UFC`даги жанги яна бекор қилинди 0 09:34WTA Ningbo Open. Камилла Раҳимова ҳам асосий тўрга йўл олди 0 09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0 08:01Жаҳон чемпионатида илк йўқотиш. Ҳакамлар мексикаликнинг ғалабасини таъминлашди 0 19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0

23 июл 21:33
Янгиликлар

Дзюдо, Таэквондо

Ёзги Универсиада: Ҳисобимизда 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари!

Германиянинг Эссен шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон ёзги Универсиадаси баҳслари таэквондочилар учун якунланди.

Вакилларимиз орасидаги сўнгги чиқиш аралаш жамоавий дастур финалида бўлди. Ҳал қилувчи баҳсга қадар Австралия, Корея Республикаси, Германия каби терма жамоаларни мусобақадан чиқариб юборган Нажмиддин Қосимхожиев, Шоҳжаҳон Каримбоев, Мадина Мирабзалова ҳамда Диёра Азизова тўртлиги финалда Миср вакилларини 2:1 (21:12, 8:18, 13:13) ҳисобида таслим этди ва турнирнинг олтин медалига эга чиқди.

Бу таэквондо терма жамоамизнинг мусобақа доирасидаги биринчи, Ўзбекистон делегациясининг эса учинчи олтин медалига айланди. 

Бироз олдин эркаклар ўртасидаги жамовий дастурда Шоҳжаҳон Аҳмедов, Умиджон Туробов ва Марат Мавлонов учлиги мусобақада бронза медалини қўлга киритишганди.

Бундан ташқари, бугундан мусобақа доирасида дзюдо баҳслари бошланди. 48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакиламиз Лазиза Ҳайдарова бронза медали учун кечган беллашувда полшалик Паулина Шляхтани мағлубиятга учратди ва делегациямиз ҳисобига яна бир медални тақдим этди.

Ҳозирда медалларимиз сони 13 тани ташкил қилмоқда: 3 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг