UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

12 мар 14:50
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рим курашчиларимизнинг йиғини Дукентга кўчди

Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси пойтахт вилоятида жойлашган сўлим Дукент ўқув-машғулот базасида йиғин ўтказмоқда.

Бутун дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган коронавирус балоси сабаб бошқа спорт турларида бўлгани каби спорт курашиларимизнинг ҳам олдиндан тасдиқланган йиллик режалари батамом ўзгариб кетди. Коронавирус сабаб барча халқаро мусобақалар бекор қилинди. 

Шундай бўлса-да, эркин, юнон-рим ва аёллари кураши бўйича катталар терма жамоаларимизнинг машғулоти бир зумга ҳам тўхтагани йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам курашчиларимиз юқори спорт формасида мусобақаларга тайёр бўлишлари лозим. Олдинда эса бизни Олимпиада лицензион турнири кутиб турибди. 

Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси томонидан терма жамоамизнинг режаларига ўзгартириш киритилди. Юнон-рим курашчиларимиз айни пайтда Дукентда машғулотларга зўр беришган. Ушбу йиғин 21 мартга қадар давом этади. Унда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилади. 

Хабарларга қараганда, Бутундунё спорт курашлари май ойигача ўтказиладиган барча халқаро мусобақаларни бекор қилган. Агар барчаси ижобий томонга ўзгарса, Токио-2020 Олимпиадасининг лицензион турнири май ойида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг