UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 янв 10:11
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашчиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғинига киришишди

Хабарингиз бор, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида ўтказилган Gran Prix Zagreb Open 2021 турнирида муваффақиятли иштирок этди.

Курашчиларимиз 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритишди. Исломжон Баҳромов (-60 кг) ва Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) олтин медалга эга чиқди. Илҳомжон Баҳромов (-55 кг) кумуш, Феруз Тўхтаев (-60 кг) бронза медалига сазовор бўлди.   

Бугундан эса Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги "классикларимиз" Хорватиянинг Пореч шаҳрида ташкил этилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинидаги иштирокларини бошлашди. Ушбу йиғинда 18 давлат терма жамоалари иштирок этаяпти. Жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўйин турлари, гиламда кураш, бассейн, кросс ҳамда тренажёр залидаги машғулотларда биргаликда шуғулланишади. 

Юнон-рум курашчиларимиз А гуруҳида Украина, Хорватия, Швейцария, Франция ва Греция терма жамоалари билан ҳамкорликда машғулот ўтказишади. В гуруҳидан Финляндия, Норвегия, Швеция, Литва, Эстония, Чили, С гуруҳидан эса Польша, Италия, Молдова, Чехия, АҚШ ва Руминия терма жамоалари жой олган. 

Халқаро ўқув-машғулот йиғини 29 январга қадар давом этади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг