UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

01 окт 09:27
Янгиликлар

Кураш

Юнон-рум кураши. Терма жамоамиз Венгрияга жўнаб кетди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Венгрияга йўл олди.

Терма жамоамиз делегацияси айни пайтда Москва шаҳрида бўлиб турибди. Спортчиларимиз Россия Федерацияси пойтахти орқали Венгриянинг Тата шаҳрига етиб боради. Айнан шу шаҳарда уч ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. 

Мазкур йиғин терма жамоамиз аъзолари учун 25 октябрь куни пойтахт Будапешт шаҳрида старт оладиган жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради. 

Таркибдан Илҳом Баҳромов (55 кг), Феруз Тўхтаев (60 кг), Элмурат Тасмурадов (63 кг), Мирзобек Раҳматов (67 кг), Арам Варданян (72 кг), Билан Наглиев (77 кг) Нурбек Хошимбеков (82 кг), Рустам Ассакалов (87 кг). 

Энг оғир (130 кг) вазндаги курашчимиз, Осиё ўйинлари ғолиби Мўминжон Абдуллаев кечроқ терма жамоа таркибига бориб қўшилади. Яқинда Мўминжоннинг никоҳ тўйи бўлиб ўтганди. Унга бахт тилаймиз. 

Терма жамоа мураббийлари - Равшан Рўзиқулов, Аслиддин Худойбердиев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг