07 мар 15:55
Янгиликлар
Юраги бўшларга тавсия этилмайди! UFC тарихидаги энг даҳшатли ва қўрқинчи жароҳатлар + ФОТО
UFC октагони қўрқинчли жой. 25 йилдан ортиқ тарих давомида аралаш яккакурашлар дунёсидаги асосий промоушен кўплаб шафқатсиз жангларни ўтказди. Октагонга кирган ҳар бир киши калтакланиш хавфи билан тўқнашади, баъзида бу нохуш оқибатларга олиб келади.
Октагонда олинган жуда кўп даҳшатли жароҳатлар фонидаги айрим жароҳатлар ўта қўрқинчли кўринади. Қуйида уларнинг айримлари тўғрисида сўз юритамиз.
Марвин Истман жароҳати
Ярим оғир вазнли Марвин Истман Ultimate Fighting Championship'даги дебютини 2003 йил июнь ойида UFC 43'да Витор Белфортга қарши ўтказди. Жангнинг бошида Белфорт дебютантнинг юзини қиличдек кесиб ташлади. Унинг тиззаси Истманнинг пешонасига тушди ва бу UFC тарихидаги энг жиддий жароҳатга олиб келди. Табиийки, жанг тўхтатилди ва Белфорт техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Тим Силвиянинг cинган қўли
2004 йил июнь ойида Силвия UFC оғир вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритишга ҳаракат қилди. Бунинг учун у UFC 48'да вакант қолган камар учун жангда Фрэнк Мирни мағлуб этиши керак эди. Тўқнашув бошида Мир рақибнинг ўнг қўлини ушлаб олди. Силвия рақибидан қутулишга уринаётганда, унинг тирсагининг бироз пастроқ қисми ёрилиб кетди. Ҳакам мағлубиятга учраган томоннинг эътирозига, у давом эта олишига ишонтирганига қарамай, жангни дарҳол тўхтатиб, ғалабани Мирга берди.
Ногейранинг cинган қўли
2011 йил декабрь ойида UFC 140 мусобақасида Антонио Родриго Ногейра Франк Мир билан реванш жангини ўтказди. Ногейра жанг бошида Мирни нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Аммо Мир энг қийин вазиятдан чиқиб кета олди ва қисқа фурсатда унинг ўзи ҳам қулай позицияга эга бўлди. У кимурани қўллади, Ногейранинг ўнг билаги эса бунга чидай олмади ва ҳакам аралашишга мажбур бўлди. Мирнинг ғалабаси техник сабмишн билан тасдиқланди ва Мир шу тариқа яна бир рақибининг қўлини синдирди.
Жон Жонснинг оёқ бармоғи
2013 йил апрель ойида UFC 159 мусобақасида ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Жон Жонс бир қатор оёқ ва тирсак зарбаларидан сўнг биринчи раунд тугашига 27 сония қолганда Чейл Сонненни техник нокаут билан мағлуб этди. Бироқ, ғалаба йўлида Жонс оёқ бармоғини синдирди.
Андерсон Силванинг «қийшиқ» оёғи
Ўрта вазн тоифасида промоушеннинг узоқ йиллик чемпиони Андерсон Сильва 2013 йил декабрь ойида UFC 168 турнирида Крис Уайдман билан тезкор реванш жангида ўз камарини қайтариб олишга ҳаракат қилди. Иккинчи раундда Сильванинг лоукики Уайдманнинг тиззасига тегиб, бразилияликнинг оёғи даҳшатли даражада синиб кетди. Ва Уайдеман биринчи марта ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Лесли Смитнинг қулоғи
2014 йил ноябрь ойида Мексикада бўлиб ўтган UFC 180 турнирида енгил вазн тоифасидаги жангда камдан-кам учрайдиган даҳшатли воқеа юз берди. Иккинчи раундда Жессика Ай ўнг қўли билан Лесли Смитнинг чап қулоғини йиртиб ташлади. Ҳакам Смитнинг давом эттира олмаслигини ҳисобга олиб жангни тўхтатди ва техник нокаут билан ғалабани Айга берди.
Метт Митрион гематомаси
2016 йил январь ойида UFC Fight Night 81 мусобақаси. Оғир вазн тоифаси. Мэтт Митрион ва Трэвис Браун ўртасидаги жанг. Тўқнашув пайтида Браун рақибининг ўнг томонидан ўтиб, ўнг кўзига зарба берди, бу эса гематома пайдо бўлишига олиб келди, жуда катта ва қўрқинчли гематома эди. Браун учинчи раундда кучли зарблари билан жангни ўз фойдасига ҳал қилишга ҳакамни ишонтирди.
Алистер Оверимнинг лаби
2019 йил декабрь ойида UFC ESPN 7'да оғир вазн тоифасидаги фахрий жангчи Оверим Жаиржиньо Розенструйкни карьерасидаги биринчи мағлубият билан сийлашга жуда яқин келди. Аммо сўнгги - бешинчи раунд тугашига саноқли сониялар қолганда, мағлубиятга учраётган жангчи Оверимга ўнг қўлида шафқатсиз зарба йўллади ва уни нокаут қилди. Бу зарба Алистернинг юқори лабини қаттиқ йиртиб юборди.
Йоанна Eджейчикнинг пешонаси
Ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Йоанна Еджейчик 2020 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган UFC 248 кечасида амалдаги чемпион Чжан Вейли билан тўқнаш келиб, камарини қайтариб олишга уринди. Улар аёллар ММА тарихидаги энг яхши жанглардан бирини ўтказдилар ва у бир овоздан хитойлик аёлнинг ғалабаси билан якунланди. Жанг давомида Eджейчик шунчалик кўп зарбаларни ўтказиб юбордики, бу унинг пешонасида катта кўкаришлар пайдо бўлишига, бу эса ўз навбатида жарроҳнинг ёрдамига мурожаат қилишга олиб келди - жангдан кейин поляк пластик жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Марк Хоминикнинг гематомаси-аввал бошданоқ якунланган карьера
Марк ташкилотга WEC реклама юлдузи сифатида қўшилди. Биринчи жангда у кучли Жорж Рупни дастлабки раунддаёқ нокаутга учратди. Ва унга дарҳол Альдога қарши титул жанги берилди. Эҳтимол, бу учрашув иқтидорли Хоминикнинг асосий хатоси бўлган, чунки у ўшанда чемпионлик жангига мутлақо тайёр эмас эди. Марк Альдога нисбатан шафқатсиз қарама-қаршилик кўрсатганига қарамай, у Жозенинг бошга йўллаган энг оғир зарбаларини қайтаришга уринмади. Жангчининг қошида катта гематома ўсиб чиққан. Бу жангдан кейин у ҳеч қачон аввалги ҳолатига кела олмади ва яна кетма-кет бир неча мағлубият аламини тотиб олиб, фаолиятини аянчли тарзда якунлади.
Майк Перрининг cинган бурни
Майк Перри Уругвайдаги UFC Fight Night 156 турнирида Висенте Лукега қарши октагонга чиқади. Жанг қонли тартибсизликка айланди. Луке учинчи раунднинг сўнгги дақиқасида Перрининг бурнини тиззаси билан уриб синдирди. Охир-оқибат, Луке ғалаба билан, Перри эса қонга ботган бурни билан уйига қайтди. Унинг даҳшатли жароҳати тасвири интернетда тарқалди. Перри уйига қайтганидан сўнг, бурнини операция қилдирди.
Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади
Фикрлар