UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

04 июл 15:22
Янгиликлар

Енгил атлетика

Юриш марафонида минглаб хиваликлар қатнашди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Дунёда байрамлар кўп ва ҳар бирининг ўзига хос мазмун ва моҳияти бор.

Барчаси инсонлар қалбига шукуҳли, қувончли онларни туҳфа этади. Халқаро Олимпия куни  ҳам спортсевар халқимиз учун қадрли айём ҳисобланади. 

Ушбу сана муносабати билан бугун, 4 июль куни қадимий Хива шаҳрида юриш марафони ташкил этилди. 

Шу куни эрталабдан тадбир бўлиб ўтадиган ҳудуд спорт либосидаги инсонлар билан тўлиб тошди.

Улар орасида 7 ёшли болалардан тортиб, 70 ёшгача бўлган отахон ва онахонлар ҳам бор эди. Ҳаммасининг юзида табассум уфуриб турибди. Уларни муштарак мақсад бирлаштирганди. 

Халқаро Олимпия кунига бағишланган ўзига хос байрам марафонида қатнашиб, спортга хайрихоҳ эканликларини намойиш этишга қаратилганди.

Ниҳоят, белгиланган фурсат келди. Минглаб хиваликлар, касбу коридан, қолаверса, ёшидан қаътий назар юриш марафонини бошлашди. Уларга Хива тумани ҳокими Озод Матёқубов ва Хива шаҳар ҳокими Собиржон Жуманиёзовлар йўлбошчилик қилишди.

- Халқаро Олимпия кунига бағишланган юриш марафонида қатнашчилар сони кутилганидан ҳам зиёд бўлди, - дейди Хоразм  вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш. Мадаминов. - Қувонарлиси шундаки, унда 20 000 нафарга яқин Хива шаҳри ва туманида яшовчи спортсеварлар иштирок этишди. Очиғи, бу бизни ниҳоятда қувонтирди. Бундан кўриниб турибдики, халқимизнинг спортга нисбатан меҳри баланд, уни жуда қадрлайди. 

Қатнашчилар орасида Хиванинг асори-атиқалари ва ёдгорликларини томоша қилишга келган меҳмонларнинг ҳам борлиги хуш кайфият уйғотди.

- Бир неча кун аввал ушбу мафтункор шаҳарга ташриф буюрганмиз, - дейди самарқандлик Мунира Мамасолиева. - Бугун ушбу тадбир ҳақида эшитиб қолдик. Фарзандларим Жасмина ва Жаҳонгирлар унда қатнашиш нияти борлигини айтишди. 

Аввалдан, жисмоний тарбия ва спортга меҳр қўйганимиз боис, фурсатни бой беришни истамадик. Ваҳоланки, бу биз учун эсда қоладиган, файзли лаҳзалардан биридир. 

Ўз навбатида марафон иштирокчилари шаҳарнинг “Нуруллабой” истироҳат боғидан “Ичан-қаъла” давлат музей қўриқхонасигача бўлган масофани дилдан суҳбатлар, ўйин-кулгу билан босиб ўтишди. Улар карнай ва сурнайлар садоси остида кутиб олинди. 

Тадбирнинг якуний қисми шаҳарнинг тарихий меъморий обидалардан бири “Ота дарвоза” олдида ўтказилди.

Унда сўзга чиққанлар юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, жисмонан ва маънан соғлом авлодни камол топтириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталишди. Ўз навбатида юриш марафони қатнашчилари рамзий тарзда Олимпия ўйинлари халқасини ясайди. Албатта, бу лаҳзалар йиғилганларда катта таассуротлар қолдирди.

Байрам тадбири мусиқий дастур билан давом этди. Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирни кенг қамровли ёритиш учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг кўплаб телеканаллари, Хоразм вилоят телевидениеси, шунингдек, “S-Ikbol” ва “8 TV” хусусий телеканаллари ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолият юритишди. Муболаға эмас, бу спорт тадбирига бўлган қизиқиш, унинг нуфузидан дарак беради.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хива шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг