UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

14 янв 20:27
Янгиликлар

Дзюдо

Юртимизга IJF президенти келяпти, Тошкент Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келяпти.

Жаноб Визер бугун тунда, аниқроғи соат 02:30да Москва - Тошкент авиа рейси билан пойтахтимизга учиб келади. Ташрифдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон ва Халқаро дзюдо федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, икки томонлама Меморандум имзолаш ва энг муҳими 2021 йили катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати мезбонлигини мамлакатимизга топширишдан иборатдир. 

Хабарингиз бор, Олимпиада йилида жаҳон чемпионати ўтказилмайди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, навбатдаги жаҳон чемпионати келаси йили Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Кўп тармоқли, муҳташам "Ҳумо Арена" ўзида дунё дзюдо юлдузларини жам қилади. 

Пойтахтимизга нуфузли мусобақа мезбонлигининг берилиши ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Ўтган йили айнан "Ҳумо Арена"да Тошкент Гран-приси юқори савияда, муваффақиятли тарзда ўтказилганди. Бунга иштирокчи давлат расмий делегатлари, мураббийлар, спортчилар ва табиийки IJF мутасаддилари ҳам ижобий баҳо беришган эди. 

Мариус Визернинг ташрифига доир тадбирлар эртага соат 14:00дан бошлаб Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтказилади. Аввалига 2021 йилги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамда IJFнинг йиллик Конгрессини Тошкентда ўтказиш бўйича шартнома имзоланади. Кейин Халқаро дзюдо федерациясининг "Дзюдо мактабларда" дастури юзасидан Меморандумга имзо чекилади. Шартнома имзоланишида биздан Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Халқ таълими вазирликлари мутасаддилари иштирок этишади. 

Шундан сўнг Мариус Визер иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Унда IJF президенти тадбирда ҳозир бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига атрофлича жавоб беради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг