UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0

28 июл 21:18
Янгиликлар

Футбол

Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси Зафармурод Абдираҳматов Мисрдан учралган мағлубиятдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда ҳалқимиздан кечаги мағлубият учун узр сўрайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар доим ҳам бизнинг режалар амалга ошавермади. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага кирмади. Демак, насиб қилмаган экан. Миср ҳам яхши ҳимояланди ва ғалати урилган гол ўйин натижасини ҳал қилди.

- Биринчи ўйинга қараганда ёмонроқ ўйин ўтказдик. Иккинчи тур баҳсида бизга нималар етишмади деб ўйлайсиз?

- Кечаги баҳсда бизга фақатгина гол етишмади. Қолган жиҳатларда устунлик бизда эди. Миср терма жамоаси Испания фарқли тарзда кўпроқ ҳимояга ва қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйнади.

Миср терма жамоаси биздан кучлироқ эдими?

Миср олимпия терма жамоасини кучли демаган бўлардим. Чунки биз ҳеч қайси жиҳатда рақибга ютқазмадик, фақатгина ҳисобдаги устунлик улар томонда бўлди.

- Учрашув якунланганидан сўнг кийиниш хонасидаги ҳолат қандай эди?

- Ўйиндан кейин кайфият яхши эмас эди. Бош мураббийимиз бундан ҳам яхшироқ иштирок этишга қодир эканлигимизни таъкидлаб ўтдилар. Барча мағлубият таъсирида эди. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз кераклиги ҳам муҳокама қилинди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизни ажойиб тарзда қўллаб қувватлашди. Кейинги мусобақаларда ва Олимпия ўйинларида янада кучлироқ бўлиб қайтамиз ва юқори ўринлар учун курашамиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг