UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

05 апр 11:32
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Замонавий бешкураш бўйича мураббийларимиз халқаро сертификат олишди

Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи (UIPM ) ва Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ҳамкорлигида мураббийлар учун профессионал сертификат берувчи ўқув курслари ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан жами 17 нафар мураббий иштирок этди.

Ўқув режага кўра дарслар 14 та назарий ва 4 та амалий машғулотлардан иборат бўлди. Дарсларни Молдова замонавий бешкураш федерацияси президенти, фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони, 4-даражадаги UIPM мураббийи Александр Василианов олиб борди. 

Якуний имтиҳондан сўнг 17 нафар мураббийдан 10 таси профессионал сертификатга эга бўлди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев иштирок этди ва мураббийларимизни эришилган янги марра билан қутлаб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг