UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

27 июн 13:46
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Замонавий бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионати учун Мисрга етиб боришди

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси навбатдаги халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Мисрнинг Искандария шаҳрига етиб боришди.

Миср тарафининг таклифига биноан машғулотлар Араб илм-фан ва денгиз транспорти технологиялари академиясида бўлиб ўтади.

Академия бу борада барча қулайликларга эга бўлиб, ушбу спорт тури билан шуғулланиш, спортчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини кучайтириш учун зарур анжомлар билан жиҳозланган. Машғулотларни жамоа бош мураббийи Вадим Чудновский олиб боради. Режага кўра, йиғин давомида бошқа иштирокчи давлатлар билан тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Қайд этиш жоиз, машғулотлардан сўнг ёш атлетларимиз 12-16 июль кунлари Искандарияда ўтадиган U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Шу боис ушбу йиғин нафақат Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, балки бўлажак дунё биринчилигига ҳам асосий тайёргарлик босқичларидан бири ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг