21 янв 09:24
Янгиликлар
Заррух Адашев мағлубиятига изоҳ берди
Оқшом доирасидаги жангларнинг бирида ҳамюртимиз Заррух Адашев ўзининг промоушендаги иккинчи жангини ўтказди ва афсуски, бу сафар ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди.
Адашев уч раундга мўлжалланган жангда хитойлик Су Мадуэржига 28-29, 28-29, 27-30 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. UFC Fight Night турниридаги иштирокидан сўнг жангчимиз мағлубиятига шундай изоҳ берди.
"Ўзимни ҳеч қанақасига оқламоқчи эмасман. Рақибим бугун мендан чиндан ҳам кучли эди. Лекин мен ҳеч қачон таслим бўлмайман ва ишлашда давом этаман. Ўз келажагим учун курашаман. Янада кўпроқ ишлайман. Кечаги жанг буни кўрсатди. Инша Аллоҳ ўз олдимга қўйган мақсадга эришаман. Фурсатдан фойдаланиб, мени шу жангга тайёрлаган мураббийларим, менга ишонган барча яқинларимга миннатдорчилик билдираман. Мухлислардан эса кечаги мағлубият учун узр сўрайман", - деди Адашев.
Фикрлар
"Никогда не сдавайся, позорься до конца" degan ekan bir donishmand.